Кобулнинг марказида 20 январь, чоршанба куни содир бўлган терактдан сўнг, уни ташкил этишда айбланиб, «Ҳаққаний» гуруҳининг саккиз нафар жангариси қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
20 январь куни худкуш террорчи Кобул марказидаги Дорул Омон проспектида, Россия элчихонаси яқинида Tolo телекомпанияси ходимларининг машинасига ҳужум қилган. Портлаш оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, яна 30 нафарга яқин одам яраланган.
Россия ТИВнинг маълум қилишича, портлаш натижасида Россия элчихонаси ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)