Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров расмийлар Грознийда 22 январь, жума куни бўлиб ўтган ва бир миллионга яқин киши қатнашган митингда иштирок этишга ҳеч кимни мажбурламаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Қасам ичиб айтаманки, бирор кишига митингга чиқишини айтганим йўқ. Ҳатто ўзимнинг оиламга ҳам. Тадбирни жамоатчилик вакиллари ва халқ ташкил этди. Ўзимга эътибор қаратишни истамадим», —дея таъкидлаган Қодиров митингда нега иштирок этмаганлиги ҳақидаги саволга жавобан.
Унинг айтишича, митинг қатнашчилари Россия раҳбарияти, шунингдек, Чеченистоннинг ривожланиш йўналишини қўллаб-қувватлашини намойиш этди.
Изоҳ (0)