Москванинг Марказий маъмурий округи префектураси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров истеъфоси талаб этиладиган акция ўтказилишини келишишдан бош тортди. Бу ҳақда республиканинг Россия пойтахтидаги ваколатхонаси олдида оммавий намойиш уюштиришни режалаштирган «Яблоко» партияси сайтида маълум қилинган, дея хабар беради Meduza.
«Яблоко» энди оммавий намойиш ўрнига 26 январь куни Россия президенти маъмурияти олдида якка пикетлар ўтказишни мўлжалламоқда. Партия тизимдан ташқари мухолифат вакилларини «қўпорувчилик фаолияти учун суд қилиш лозим бўлган халқ душманлари ва хоинлар» деб атаган Рамзан Қодиров истеъфосини талаб этиб, акция ташкил этишга қарор қилганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Чеченистон пойтахти Грознийда республика раҳбари Рамзан Қодировни қўллаб-қувватлаш мақсадида митинг ўтказилгани, унда бир миллионга яқин киши қатнашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)