Ирландиялик фотосуратчи Кевин Абош томонидан олинган картошка сурати 1 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кевин Абош дунёнинг энг юқори ҳақ тўланадиган фотосуратчиларидан бири бўлиб, таниқли IT-арбоблар ва шоу-бинес вакилларини суратга туширишга ихтисослашган.
Унинг мазкур фотосида қора фондаги картошка тасвирланган, холос. Аммо айнан шу сурат 1 миллион долларга баҳоланиб, фотография тарихидаги энг қиммат лотлардан бирига айланди.
Изоҳ (0)