Миннеаполисда (АҚШ) яшовчи Том Гроттинг ўз ҳолича сайр қилаётган шимлар акс эттирилган локал мемни тарқатди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
У ҳўл кийимни музлатиб, кўчага чиқариб қўяди, натижада буюмлар сайрга чиққандек таассурот қолдиради. Гроттинг бир неча йилдан бери шундай вақтичоғлик қилади, лекин бу йил унинг қизиқиши «юқимли» бўлиб чиқди. Бу ҳолат ҳазилкаш суратларни Facebook’даги I Love NE Minneapolis гуруҳига жойлаштирганидан сўнг рўй берди. Энди шимларни музлатиш билан барча шуғулланмоқда.
Бундай кийим пайдо бўлиши учун уларни аввал тоғорада ҳўллаб, кейин совуқда кўчага илиб қўйиш кифоя. Геттингнинг айтишича, жараён бор-йўғи ярим соатдан камроқ вақт олади. Ўз ҳолича сайр қилаётган шимлар Миннесотадан ташқарида ҳам пайдо бўлди.
Изоҳ (0)