Туркиянинг Диёрбакир вилоятидаги мактаб яқинида ясама портловчи қурилманинг портлаб кетиши оқибатида беш нафар мактаб ўқувчиси жабрланди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Портлаш вақтида болалар мактаб ҳовлисида бўлганлиги таъкидланмоқда. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Ҳукумат содир бўлган ҳодиса учун жавобгарликни Курдистон ишчи партиясига юкламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида Курдистон ишчи партияси жангарилари томонидан йўл ёқасига қўйилган мина портлашида турк хавфсизлик кучларининг икки ходими ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)