«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Марокашга тез-тез амалга оширадиган сафарларини якунлайди, деб хабар беради «Газета.ru».
Мадрид клуби раҳбарияти жамоада интизомни кучайтириш ва «Реал»нинг имижига зарар етказмаслик учун футболчидан бу ишни тўхтатишни талаб қилди.
Олдинроқ Криштиану Роналду машғулотлардан кейин дарҳол Марокашга, дўстининг олдига учиб кетиши, улар кўп вақтини маишат билан ўтказиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Изоҳ (0)