Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Лозаннадаги Спорт ҳакамлар судига мурожаат қилиб, «Чеджу Юнайтед» ва Жанубий Корея термаси ҳужумчиси Кан Су Илни допинг қўллагани учун икки йилга дисквалификация қилишни сўради, деб ёзади Associated Press.
Футболчининг таъкидлашича, тақиқланган препарат унинг организмига ўзига совға сифатида берилган мўйлов ўстирувчи крем билан бирга кириб қолган.
Ўтган йилнинг июнида Кан Су Илда метилтестостерон анаболик стероиди аниқланган эди. Допинг-намуна ўйинчи учун миллий терма таркибидаги дебют ҳисобланган матч олдидан олинган эди. Ўша ойнинг ўзида футболчи мамлакат чемпионатининг 15 та ўйинидан четлаштирилган эди. Қарор ФИФА учун ўта енгил бўлиб туюлди. Иш бўйича навбатдаги эшитиш 5 февралда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)