«Реал» (Мадрид) 2014/15 йил мавсумида энг кўп даромад олган футбол клуби сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Deloitte аудиторлик компанияси Европа топ-клубларининг ўтган мавсумда тўплаган даромадини ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, «Реал» 577 миллион евро фойда билан пешқадам бўлиб турибди. Мадрид клуби қаторасига 11 йилдан бери бу борада биринчиликни бермай келмоқда.
Иккинчи ўринни «Барселона» (560,8 миллион евро) эгаллади, учинчи ўринда эса «Манчестер Юнайтед» қайд этилган — 519,5 миллион евро.
Изоҳ (0)