Тошкент вилоятида жойлашган Чорвоқ сув омбори интенсивлиги 8 баллгача бўлган зилзилалар юз берадиган ҳудудда жойлашган. Бу ҳақда, Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти етакчи илмий мутахассиси Роман Ибрагимовга асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, сув омбори камида 8 балли зилзилага бардош бера оладиган қилиб қурилган. Институт лаборатория мудири, профессор Турдиали Ортиқовнинг маълум қилишича, бундай сув омборларини қуришда, уларни янада мустаҳкамроқ қилиб бунёд этиш учун, мавжуд маълумотларга яна бир балл қўшилади.
«Чорвоқ сув омбори бунёд этилганига ярим асрдан ошди ва ҳар бир зилзила унинг тупроғини зичлаштиради, бу эса сув омборининг ишончлилигини оширади», — деди Турдиали Ортиқов.
Изоҳ (0)