Самарқанд шаҳрида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази Нукусда январь ойида ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича навбатдаги рекордлар урилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот берди.
Маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳрида 20 январь куни кундузи ҳаво ҳарорати +20 даражага етган. Бу барча кузатувларнинг 20 январь тарихи бўйича Самарқандда 1967 йил 20 январида ўрнатилган рекорд ҳарорат — +16,8 дан 3,2 даража юқоридир.
Нукус шаҳрида 20 январь куни ҳаво ҳарорати +12,7 даражагача кўтарилган. Нукусда 20 январдаги бундан аввалги рекорд илиқ ҳарорати 1983 йили ўрнатилган эди — ўшанда ҳаво ҳарорати кундузи Цельсий бўйича -10,3 даражани қайд этган.
Аввалроқ, Нукусдаги илиқ ҳаво 1986 йилги рекордни ургани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)