Ўзбекистонда 20 январь куни баҳорий илиқ ҳаво ҳукм суришда давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълумот бермоқда.
20 январь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Қайд этиш жоиз, тоғли ҳудудларда 20 январга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -10 даражагача совиши, кундузи эса +5 даражагача илиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 20 январга ўтар кечаси -2 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида -3 даражагача, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эса -5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати 0 даражадан тушмайди.
20 январь куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +15 даражагача, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида +18 даражагача илиқ бўлади. Фарғона водийсида +3...+8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)