Тошкент шаҳрида бодом гуллади. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири Гулнора Юсупова маълум қилди.
Бодом Мирзо Улуғбек тумани, Олмачи 4-тор кўчасидаги 71-мактаб яқинида гуллаган.
Бундан ташқари, мобил мухбиримиз бутун майсазор бўйлаб гуллаб ётган бинафшаларнинг суратини ҳам келтирди.
Олдинроқ Чирчиқда бойчечак, Тошкентда эса бинафша ва бошқа турдаги гулларнинг гуллагани хабар қилинганди.
Ўзбекистонда ҳукм сураётган илиқ об-ҳаво яна бир неча кун давом этади. 19 январь куни Ўзбекистонинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +17 даражагача илиқ бўлади.
Изоҳ (0)