Дунё бўйича 11 мингдан зиёд савдо нуқталарига эга бўлган АҚШнинг Walmart компанияси яқин орада 269 та дўкони ёпилишини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Walmart вакилларининг маълум қилишича, аксарияти АҚШ ва Бразилияда жойлашган савдо нуқталарининг ёпилиши 16 минг атрофидаги иш ўрнига таъсир этади. Компания молиявий вазиятни синчковлик билан ўрганганидан сўнг, шунингдек, қатор дўконларининг рентабеллик даражаси пастлиги туфайли шундай қарорга келган.
Штаб-квартираси Арканзас штатининг Бентонвилл шаҳрида жойлашган Walmart дунёдаги энг бой сулолалардан ҳисобланадиган Уолтонлар оиласига тегишли бўлиб, унинг 2014 йилдаги маблағ айланмаси 485 миллиард долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)