Афғонистон пойтахти Кобулдаги Италия элчихонаси ҳудудида портлаш содир бўлди. Маҳаллий TOLO News телеканалининг маълум қилишича, портлаш элчихонага келиб тушган ракета снаряди туфайли содир бўлган бўлиши мумкин, деб хабар беради «Газета.ru».
«Дастлабки хабарларга кўра, хорижий миссия ҳудудига ракета снаряди келиб тушган. Воқеа жойига ўт ўчирувчи ва хавфсизлик хизмати етиб келди», — дейилади хабарда.
Телеканалнинг қайд этишича, портлаш вақтида элчихонанинг қўриқлаш хизмати вакили жабрланган.
Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)