Покистоннинг Белужистон вилояти маъмурий маркази Кветта шаҳрида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, чегара қўшинлари автомобили портлатилган. Бунинг оқибатида беш нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Изоҳ (0)