Россиянинг Мисрга қулаган A321 лайнери йўловчилари қариндошларининг адвокати суднинг Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб эълон қилишдан бош тортиш ҳақидаги ҳукмидан норози бўлиб, шикоят аризаси берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилади.
«Биз Москва шаҳар судига тергов органлари вакилларининг фаолиятсизлиги устидан берган шикоятимизни қондиришдан бош тортган Басманний суди устидан апелляция аризасини бердик», — деди адвокат Игорь Трунов.
Нашр эслатишича, аввалроқ Мисрдаги A321 ҳалокати қурбонларининг қариндошлари Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинни судга берган эди. Бироқ ҳимоя томони муассаса уларни жабрланувчи деб тан олмаслиги ва сўровларга жавоб қилмаслигини таъкидлади. Басманний суди тергов гуруҳи фаолиятини қонуний деб топди.
Изоҳ (0)