Эрон президенти Ҳасан Руҳоний келгуси ҳафтада Италия ва Францияга боради. Европага сафар мамлакат раҳбари учун халқаро санкциялар бекор қилинганидан сўнг биринчи ташриф бўлади, дея хабар беради «РИА Новости».
Дипломатик манбаларга кўра, Руҳоний 25—26 январь кунлари Италияда бўлади, 27 январь куни эса Францияга келади. У Италияга сафарининг биринчи куни мамлакат президенти, бош вазир ва етакчи тадбиркорлар билан кўришади. Иккинчи куни эса Руҳонийнинг Рим папаси Франциск билан учрашуви кўзда тутилган.
Эрон президентининг Италия, Ватикан ва Францияга ташрифи аслида ўтган йил ноябрига мўлжалланган, бироқ Франциядаги терактлар сабабли қолдирилганди.
Изоҳ (0)