«Газпром»нинг шўъба тизими — «Газпром экспорт» Туркманистон газини харид қилиш шартномасини узил-кесил бекор қилди. Бу ҳақда «Туркмангаз» давлат концерни матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Газпром экспорт’ ‘Туркмангаз’ни 2016 йил 1 январдан бошлаб газ олди-сотди шартномаси муддатидан аввал бир томонлама тўхтатилгани ҳақида расман огоҳлантирди», — дейилади туркман томони 15 январь, жума куни чоп этган баёнотда.
«Газпром экспорт» матбуот хизмати шартнома бекор қилингани тўғрисидаги хабарга изоҳ бермаган. Бироқ компаниядаги манба мазкур маълумотни тасдиқлаган ва шартнома «Туркмангаз» «Газпром»нинг нарх борасидаги талабларига рози бўлган тақдирдагина тикланиши мумкинлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Газпром»даги манба Россия 2016 йилда Ўзбекистондан харид қиладиган газ ҳажми Туркманистон ўтган йили етказиб берганига (3,1 миллиард куб метр) нисбатан кўп бўлишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)