Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда 60 кун муддатга фавқулодда иқтисодий ҳолат эълон қилди. Бу қарор тўғрисида Давлат раҳбарининг Миллий ассамблеяда мамлакатдаги ҳолат юзасидан чиқиши арафасида маълум бўлди, дея хабар беради Meduza.
Ҳужжатда аҳолини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаш, хусусий ва давлат компанияларига ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш талабини қўйиш, импорт шартларини ўзгартириш, солиқ тўлашдан қочишга қарши кураш ва бошқа чоралар кўзда тутилган. Қарор мухолифат кўпчилик овозга эга бўлган Миллий ассамблеяда тасдиқланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Bloomberg агентлиги томонидан тузилган 2016 йилда иқтисодиёти таназзулга юз тутиши тахмин этилган мамлакатлар ўнталигида ялпи ички маҳсулоти 3,3 фоизга пасайиши кутилаётган Венесуэла пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳ (0)