Сьерра-Леоне расмийлари Эбола безгаги билан касалланган беморнинг вафот этганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни-сақлаш вазирлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Сьерра-Леоне ҳукумати 2015 йил 7 ноябрда ҳалокатли касалликнинг тарқалиши тўхтаганлигини баён қилган эди. Шундан кейин малакатда 90 кун муддатга вазиятни тиббий кузатиб бориш эълон қилинган.
14 январь, пайшанба куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Ғарбий Африкада Эбола эпидемиясининг тугаганлигини эълон қилиб, кузатувларни давом эттириш лозимлигини билдирди.
Изоҳ (0)