Красноярск шаҳар кенгаши депутати Константин Сенченко Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировдан узр сўрагани ҳақидаги маълумотни рад этди, деб ёзади «РБК».
Депутатнинг сўзларига кўра, у ўз эфирида, гўёки, депутат Қодировдан узр сўраётгани қайд этилган аудиоёзувни узатган «Грозний-ТВ» журналистлари билан гаплашмаган. Сенченко кейинроқ ҳодиса юзасидан батафсилроқ маълумот беришни ваъда қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенченко Рамзан Қодировнинг позицияси ва фаолиятига нисбатан норозилик билдириб, уни «Россия исноди» деб атаган эди. Кейинроқ «Грозний-ТВ», гўёки, депутатга тегишли аудиоёзувни эълон қилган, унда Сенченко Қодировга нисбатан айтган ҳақоратли гаплари учун узр сўраган эди.
Изоҳ (0)