2015 йилда Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 20 451 дона автомобиль сотилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.
2014 йилдаги кўрсаткич (37 695 дона автомобиль) билан таққослаганда, сотув ҳажми 46 фоизга пасайган. 2015 йилнинг декабрь ойида Россияда GM Uzbekistan’нинг 1698 та автомобили сотилди. Бу кўрсаткич 2014 йилнинг декабрида 2340 тани ташкил этган эди.
GM Uzbekistan’нинг Россия бозорида эгаллаган улуши бир йил давомида 1,5 фоиздан 1,3 фоизгача пасайди.
2015 йилда Россияда янги енгил ва тижорат автомобилларининг сотилиши жами 35,7 фоизга 1,601 миллионта машинага қисқарди. Декабрь ойида автомобиллар сотув ҳажми 45,7 фоизга пасайди.
Изоҳ (0)