Chevrolet компанияси McCann агентлиги билан ҳамкорликда «Актёрлар эмас, ҳақиқий одамлар» сериясидаги навбатдаги реклама маҳсулотини омма эътиборига ҳавола қилди. Роликда янгиланган Chevrolet Malibu автомобилидан барча брендинг белгилари олиб ташланиб, одамларнинг бу машина ҳақидаги фикрлари сўралган, дея хабар бермоқда «vc.ru».
Реклама ролигида Chevrolet вакили йиғилганларга уларнинг қаршисида турган автомобилнинг у ёки бу моделга тааллуқли эканини билдирувчи барча белгилар олиб ташланганини маълум қилиб, автомобиль ҳақидаги фикрларини сўраган. Тажрибанинг баъзи қатнашувчилари олдида Lexus турибди, деб ўйлаган, бошқалари Acura, яна бир қатор кишилар BMW деб тахмин қилган.
https://www.youtube.com/watch?v=xLFREsAZo8I
Одамлар машина имкониятлари билан танишган — унда iPhone смартфонидан салон ичида хавфсиз фойдаланиш имконини берувчи Apple CarPlay тизими, Teen Driver технологияси (ўсмир ҳайдовчи автомобилни бошқараётган вақтда, унинг ҳаракати ҳақидаги ахборот ота-онасига узатиб турилади) мавжуд.
Шундан сўнг, Chevrolet вакили йиғилганлардан мазкур автомобиль тахминан неча пул туриши ҳақида сўраган. Тажриба қатнашчилари 50—80 минг доллар оралиғидаги нархларни айтиб ўтган.
Савол-жавоблар охирида одамлар автомобиль ҳақидаги ҳаққоний ахборотни олади. Уларнинг қаршисида Chevrolet модели тургани, унинг минимал нархи 22,5 минг доллар эканига аксарият қатнашчилар ҳайрон қолган.
Адwеек нашри муаллифларининг фикрича, мазкур реклама ролигининг қадри шундаки, компания ўз автомобилига нисбатан одамларнинг ҳақиқий муносабатини очиб бера олган. «Актёрлар эмас, ҳақиқий одамлар» реклама кампаниясидан кўзланган асосий мақсад — ҳар ой давомида автомобилларнинг чакана савдоси ҳажмини оширишдир.
Мазкур реклама кампанияси доирасида тайёрланган бошқа роликлар билан қуйида танишиш мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=ro0UEwuOR1Q
https://www.youtube.com/watch?v=2EnvuMh1xf8
https://www.youtube.com/watch?v=CTMn1ugMtUU
https://www.youtube.com/watch?v=hwvj14vZbqc
https://www.youtube.com/watch?v=Nqj347cCIH8
Изоҳ (0)