Детройтдаги моторшоуда «Шимолий Америкада йилнинг энг яхши енгил автомобили ва йўлтанламаси» анъанавий танлови ғолиблари эълон қилинди, деб ёзади Motor. Енгил автомобиллар орасида биринчи ўринни Honda Civic, кроссоверлар категориясида эса Volvo XC90 эгаллади.
Ғалабага Civic оиласи билан бирга, Chevrolet Malibu седани ва Mazda MX-5 родстери ҳам даъвогарлик қилган эди.
Йўлтанламас ва пикаплар синфида эса Volvo билан бирга, биринчилик учун Honda Pilot ва Nissan Titan XD кураш олиб борди.
АҚШдаги энг яхши машиналар танлови 56 нафар шимолий америкалик автомобиль журналистлари ва экспертлари томонидан амалга оширилди. Ўтган йили танловда Volkswagen Golf ва Ford F-150 ғолиб бўлган эди.
Изоҳ (0)