АҚШнинг Детройт шаҳрида 11 январь, душанба куни халқаро автокўргазма иш бошлади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
24 январга қадар давом этадиган тадбирда ташрифчилар эътиборига сериялаб ишлаб чиқариладиган 700 дан ортиқ, шунингдек, 45 дона консептуал автомобиль ҳавола қилинади.
Тахминларга кўра, кўргазмага бир миллиондан ортиқ меҳмон ташриф буюради. Volvo S90 седани ва Mercedes-Benz Э-Cласс автосалоннинг энг асосий янгиликлари бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)