Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама агар КХДРнинг водород бомбасини синовдан ўтказганлиги тасдиқланса, қатъий халқаро реакция билдириш зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«КХДР раҳбариятининг водород бомбасини синовдан ўтказганлиги ҳақидаги баёноти муносабати билан икки мамлакат президентлари агар ушбу ҳолат тасдиқланса, бу БМТ Хавфсизлик кенгаши тегишли резолюцияларини қўпол равишда бузиш эканлигини таъкидлаб ўтди. Улар, шунингдек, бу ҳаракат қатъий халқаро реакциясиз қолдирилмаслиги зарурлигига урғу берди», — дейилади расмий хабар матнида.
Эслатиб ўтамиз, Пхеньянда бўлиб ўтган Корея Меҳнат партияси йиғилишида КХДР етакчиси Ким Чен Ин водород бомбаси синовига ҳисса қўшган олимлар, технологлар ва ишчиларга мукофотларни топширган эди.
Изоҳ (0)