Альп тоғларининг Франциядаги қисмида қор кўчкиси остида йўқолган ўқувчилар гуруҳи қидирилмоқда. Айни вақтда Изер департаментидаги Ле Дез Альп тоғ-чанғи курорти ҳудудида беш нафар ўсмир қор остида қолиб кетган, деб хабар қилади «ТАСС».
Сўнгги маълумотларга кўра, ўқувчилардан бирининг жасади топилган, яна уч киши жиддий жароҳатланган ва уларнинг аҳволи оғир. Улар ва ҳушсиз топилган ўқувчиларнинг устози Греноблдаги госпиталга етказилди. Улар Лион шаҳридаги Антуан де Сент-Экзюпери номидаги лицей ўқувчилари бўлган.
Ле Дез Альп ҳудудида қор кўчиши хавфи беш балли шкалада уч баллга баҳолангани хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)