Украина президенти Пётр Порошенко Германия ва Франция етакчилари Ангела Меркель ҳамда Франсуа Олланд билан телефон орқали боғланди ва Донбассдаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Украина раҳбарининг сайтига таяниб, «РБК» хабар қилмоқда.
Порошенко «россиялик жангарилар томонидан ўт очишни тўхтатиш режимини бузишга ва ЕХҲТ кузатувчиларини босиб олинган ҳудудларга ҳамда Украина — Россия чегарасидаги назорат остида бўлмаган ерларга киритмасликка йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди», дейилади хабарда.
Томонлар Минск келишувига амал қилиш учун кейинги тадбирларни муҳокама қилди.
Давлат раҳбарлари кейинги ҳафтада яна боғланишга келишиб олди.
Изоҳ (0)