Япония шимолида 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» мамлакат метеорологик агентлигига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, ер ости силкинишлари маҳаллий вақт билан 12:25 (Тошкент вақти билан 08:25)да қайд этилган. Зилзила ўчоғи Хоккайдо ороли жанубий соҳили яқинида, 50 км чуқурликда бўлган. Ер ости силкинишлари Япониянинг 13 та префектурасида сезилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ҳам бугун, 14 январь куни 08:24 да 3 балли зилзила содир бўлган эди. «Газета.uz»нинг «Тошкент» марказий сейсмостанцияга асосланиб хабар беришича, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 15 километр шимолда, Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда бўлган.
Изоҳ (0)