Армия зирҳли техникасидан иборат колонна 14 январь, пайшанба куни Жакартанинг портлашлар ва отишма содир бўлган ҳудудидаги кўчаларда пайдо бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Армия бронетехникаси суратини ABC корпорацияси журналисти ўз Twitter’ига жойлади. Унда ҳарбийлар йирик калибрли пулемётлар ўрнатилган камида тўртта зирҳли машинадан таркиб топган колонна ҳаракатини бошқараётгани акс этган.
Аввалроқ шаҳарда олтитагача портлаш қайд этилгани, улардан бири савдо маркази, бошқаси Starbucks кафеси яқинида содир бўлгани хабар берилган эди. Портлашлардан сўнг отишма ҳам бўлиб ўтган. Кейинроқ яна бир портлаш юз берди.
Охирги маълумотларга кўра, Жакарта марказида кетма-кет рўй берган портлашларда қурбон бўлган олти кишидан уч нафари полиция ходимларидир. Ҳужум содир бўлган ҳудуд айни пайтда полиция томонидан қуршаб олинган.
Изоҳ (0)