Дания полицияси террорчиларга шериклик ва портловчи қурилмага ноқонуний эгаликда гумон қилиб, 15 ёшли қизни ҳибсга олди. TV-2 телеканали унинг Кундбю шаҳридаги уйида қўлга олинганини маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари мазкур маълумотга изоҳ беришдан бош тортиб, фақат Кундбюда чиндан ҳам полиция операцияси амалга оширилганини тасдиқлаган. Маҳаллий ОАВ ҳодиса жойида сапёрлар гуруҳи ишлагани ва бир неча йил аввал исломни қабул қилган қиз яшаётган уй ертўласидан қандайдир буюм топганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)