Россиянинг «Система» АМК мажоритар акциядори ва директорлар кенгаши раиси Владимир Евтушенковга нисбатан очилган жиноий иш тўхтатилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Система’ АМК мажоритар акциядори ва директорлар кенгаши раиси Владимир Евтушенковга нисбатан Бошқирдистон Республикаси ёқилғи-энергетика мажмуига кирувчи корхоналар акцияларини харид қилиш ҳолати юзасидан очилган жиноий иш таркибида жиноят аломатлари бўлмагани сабабли тўхтатилди», — дейилади компания томонидан тарқатилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Тергов қўмитаси ўтган йил сентябрида МТСнинг асосий акциядори, мамлакатнинг энг бой бизнесменлари қаторига кирувчи Владимир Евтушенковга нисбатан айблов эълон қилган ва миллиардер маълум муддат уй қамоғида сақланганди.
Изоҳ (0)