Индонезия президенти Жоко Видодо 14 январь, пайшанба куни пойтахт Жакартада содир этилган портлашларни теракт деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бизнинг миллатимиз ва халқимиз қўрқмаслиги керак, террорчилик ҳаракатлари бизни енга олмайди, умид қиламанки, жамият осойишталигини сақлайди. Барчамиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар учун таъзия билдирамиз, бироқ, шу билан бирга, хавфсизлик ва тинчлигимизни бузиб, одамлар орасига қўрқув уруғини сочганларни қоралаймиз», — деди Видодо.
Аввалроқ шаҳарда олтитагача портлаш қайд этилгани, улардан бири савдо маркази, бошқаси Starbucks кафеси яқинида содир бўлгани хабар берилган эди. Кейинроқ яна бир портлаш юз берди.
Жакарта марказида содир этилган кетма-кет портлашлар натижасида олти киши ҳалок бўлди, улардан бири полиция офицеридир.
Изоҳ (0)