Малайзиянинг «Боинг—777» самолёти Донбассда қулаши натижасида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари Нидерландия бош вазири Марк Рюттега мурожаат қилиб, самолёт ҳалокатига сабаб бўлган ракета ким томонидан учирилганини аниқлашга ёрдам берувчи радиолокация тасвирларини чоп қилиш бўйича халқаро кампанияни ишга туширишни сўради. Бу ҳақда AFP’га таяниб, «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Мурожаатда айтилишича, на Украина, на Россия ҳукумати терговчиларга бирламчи радиолокация маълумотларини тақдим этмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bellingcat тадқиқот жамоаси Нидерландияга, гўёки, Донецк яқинида Малайзиянинг «Боинг»и қулашига алоқадор россиялик ҳарбийлар исм-шарифлари кўрсатилган маърузани топширган эди.
Изоҳ (0)