Индонезия пойтахти Жакарта марказида 14 январь, пайшанба куни яна бир портлаш содир бўлди. Бу ҳақда гувоҳларга таяниб, Reuters хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ шаҳарда олтитагача портлаш қайд этилгани, улардан бири савдо маркази, бошқаси Starbucks кафеси яқинида содир бўлгани хабар берилган эди.
Жакарта марказида содир этилган кетма-кет портлашлар натижасида олти киши ҳалок бўлди, улардан бири полиция офицеридир.
Изоҳ (0)