Зимбабве ҳукумати мамлакатда бирорта жаллод бўлмагани сабабли, ўлим жазоларини ижро этиш муддатини номаълум санагача кечиктирди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бу ҳақда Конституциявий суддаги мажлисда эълон қилинди, у ерга ўлим жазосига маҳкум этилганларнинг баъзилари шикоят билан мурожаат қилган эди.
Маҳкумлар айтишича, улар ўлимга маҳкумлар камерасида узоқ вақтдан буён сақланмоқда, бу уларнинг инсоний ҳуқуқлари бузилишидир.
Шикоятчилар уларга нисбатан эълон қилинган ўлим жазоси бир умрлик қамоқ жазосига ўзгартирилишини талаб этмоқда.
Суд ишида давлат қораловчиси мамлакатда жаллод йўқлиги ва ҳеч ким бўш иш ўрнини эгаллаш истагини билдирмаганини тан олди. Иш бўйича қарор ҳали чиқарилмади.
Изоҳ (0)