АҚШда 13 январь, чоршанба куни 1,5 миллиард доллар жекпотга эга Powerball оммабоп лотереяси ўйналди. Ютуқли рақамлар аниқланди, бироқ барча суммани кимдир ютиб олган-олмаганлиги ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Лотерея вакилларининг таъкидлашича, ғолибни аниқлаш бир неча соат вақтни олиши мумкин. Ютуқ эгаси бирданига 930 миллион долларни нақд олиши ёки 29 йил давомида ҳар йиллик тўловлар шаклида олиши мумкин. Ютуқ суммасидан солиқлар олиб қолинади.
Агар жекпотни ҳеч ким олмаса, шанба кунги тиражда у тахминан икки миллиард долларгача етиши мумкин.
Охирги кунларда чипталар сотувининг ҳажми рекорд даражага етган. 13 январь кун ўртасида бу кўрсаткич 130 миллион доллардан ошди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда ноябрдан бери Powerball лотереясининг 68 нафар иштирокчиси миллионер бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)