Жакартада содир бўлган кетма-кет портлашлар натижасида БМТ ходими яраланди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» ABC телеканалига таяниб.
Таъкидланишича, портлашлардан бири Starbucks кафеси яқинидаги БМТ биноси ёнида юз берган.
Полиция маълумотларига кўра, Индонезия пойтахтига уюштирилган қуролли ҳужумни ИШИД жангарилари ташкил қилган бўлиши мумкин. CNN ёзишича, жангарилар полиция участкасини нишонга олмоқчи бўлган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, Жакартанинг турли ҳудудларида жами олтитага яқин портлаш юз берди.
Изоҳ (0)