Алишер Усмоновнинг мулоқот қилиш услубини унга содиқ менежерлар ҳам, унинг доирасидан ташқаридаги кишилар ҳам бир хил таърифлайди: у босим ўтказади. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
«У мулоқотда кўпинча курашга даъват этади, баъзан атайлаб», — деди USM Advisors бош директори Стрешинский. Унинг сўзларига кўра, акциядор барча фикрлар ва далилларни эшитиш учун низоли мунозара олиб боради.
Усмонов билан музокараларда қатнашган кишилардан бири унинг бошқаруви шарқона эканлигини айтди. «У сўзсиз бўйсунишнигина тан олади. Агар бунга кўникмасангиз, ўсиб бўлмайди», — деди у.
Изоҳ (0)