Испаниянинг «Барселона» футбол клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси қачондир ўз ватанида ўйнаб кўриш истагини билдирди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Бирор кун Аргентина чемпионатида ўйнаб кўришни истардим, — деди Месси. — Мен ватанимни жуда эрта тарк этганман ва у ерда футбол ўйнаб кўриш имкониятим бўлмаган».
Эслатиб ўтамиз, 11 январь, душанба куни Месси «Олтин тўп» соҳибига айланди. 28 ёшли форвард ўз клубдоши — бразилиялик Неймарни, шунингдек, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.
Изоҳ (0)