11 январь, душанба куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида «Олтин тўп» гала-тақдимоти бўлиб ўтди. Унда, бир қатор номинациялар қатори, 2015 йилнинг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди.
Олдиндан тахмин қилинганидек, Аргтенина терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси ўз фаолиятида бешинчи марта «Олтин тўп» эгасига айланди (унинг бу муваффақиятига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ва сардори ҳам озми-кўпми ҳисса қўшгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди).
«Олтин тўп»га даъвогарлар иштирокидаги матбуот анжуманидаги манзаралардан бири.
Рақобатчилар ва дўстлар — Неймар, Месси ва Роналду.
Дастхат улашаётган ва нигоҳини камералардан узмаётган Криштиану Роналду.
Дастхат улашаётган шляпали Неймар.
Дастхат улашаётган Лионель Месси.
Тақдимот меҳмонлари — бугунги кун юлдузи Пол Погба ва ўтмиш юлдузи Кларенс Зеедорф.
«Бунёдкор»га ўтишига бир баҳя қолган Самуэл Это’O.
Серхио Рамос соҳибжамол аёли билан.
Лука Модрич, у ҳам турмуш ўртоғи билан.
Маросим бошловчиси Жеймс Несбитт билан эсдалик учун суратга тушиш вақтида. Роналду айниқса хурсанд!
Йил рамзий терма жамоаси аъзолари.
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Карли Ллойднинг қувонч кўз ёшлари.
Месси — «Олтин тўп» соҳиби!
Неймардан табрик...
Роналдудан табрик...
Ғолиб Месси, ғолиб Ллойд!
Изоҳ (0)