«Реал» футболчиси Криштиану Роналду унга «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг чап оёғи ёқишини тан олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Олтин тўп» мукофоти топширилишига бағишланган матбуот анжуманида португалиялик футболчига Мессининг қайси жиҳати ўзида бўлишини исташи ҳақида савол берилди. «Унинг чап оёғи чиндан ҳам зўр. Мен айнан шундай чап оёғим бўлишини истардим», — дея жавоб берган Роналду.
Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Цюрихда бўлиб ўтган жаҳоннинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросимида Лионель Месси 41,33 фоиз, Криштиану Роналду 27,76 фоиз, Неймар эса 7,86 фоиз овоз тўплаган.
Изоҳ (0)