Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулнинг тарихий марказидаги Султонаҳмет майдонидаги портлашни суриялик худкуш террорчи томонидан амалга оширилган теракт деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Истанбул марказида, Мовий масжид яқинида юз берган кучли портлаш ўн кишини ҳаётдан олиб кетди, 15 киши яраланди. Ҳалок бўлганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор. Сабаби портлаш вақтида трамвай бекати яқинида сайёҳлар гуруҳи ҳам бўлган.
«Султонаҳмет майдонида суриялик худкуш террорчи томонидан амалга оширилган терактни қатъий қоралайман. Бизда ҳозирча ўн киши ҳалок бўлган, улар орасида Туркия ва чет эл фуқаролари ҳам бор, 15 киши яраланган», — деди Эрдўғон Анқарадаги чиқишида.
Изоҳ (0)