Суриядаги уруш натижасида Дамашқ ва Теҳрон ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланди. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асад Дамашққа ташриф билан келган Эрон ташқи ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Суриядаги жорий уруш натижасида Дамашқ ва Теҳрон ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланди, икки қардош халқ эса бир-бирини ёқлади», — деди Сурия раҳбари.
Учрашув чоғида Асад Эрон томонидан Сурия халқига кўрсатилаётган кўмакни юқори баҳолади.
Изоҳ (0)