Москвалик эркак собиқ хотинига бензин сепди, сўнг уни ёқиб юборди, ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳодиса 12 январь куни турар-жой ёнида содир бўлган, собиқ рафиқаси устидан бензин қуйиб, уни ёқиб юборган эркак жиноят жойидан қочиб қолган. Гувоҳлар аёлга ёрдамга шошилган ва тез ёрдам чақирган.
Жабрланувчи юзи ва танаси куйган ҳолда оғир аҳволда касалхонага етказилган, унга ёрдам кўрсатилмоқда.
Эркакка нисбатан одам жонига қасд қилишга уриниш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)