Apple компанияси вакили Труди Мюллер компания iOS’дан Android платформасига ўтишда маълумотларни кўчиришни осонлаштирувчи дастур устида ишлаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
«Бу ёлғон, — деди Мюллер BuzzFeed News порталига берган интервьюсида. — Биз бор диққатимизни фойдаланувчиларнинг Android’дан iOS’га ўтишига қаратганмиз ва ҳозирча ҳаммаси ажойиб кечмоқда».
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзида Apple Android-қурилмалар фойдаланувчиларининг iPhone ва iPad’га ўтишини осонлаштириш мақсадида Move to iOS дастурини ишлаб чиққан , у Android бошқарувидаги қурилмалар эгалари томонидан совуқ кутиб олинган эди.
Изоҳ (0)