АҚШдаги Nicklaus Children’s Hospital касалхонаси педиатр жарроҳлари Google Cardboard виртуал реаллик кўзойнаги ёрдамида чақалоқ қизчанинг юрагини операция қилди, дея хабар бермоқда TJournal. Улар ушбу кўзойнак орқали, операция қилинадиган органларнинг аниқ 3D-моделларидан фойдаланди.
Юрак ва ўпканинг магнит-резонанс томографияси орқали олинган икки ўлчамли суратлари жуда хира бўлгани ва етарлича батафсил эмаслиги туфайли, чақалоқ органлари устида хатосиз ҳаракатларни амалга ошириш учун яроқсиз эди.
Шунда МРТ бўлими раҳбари доктор Хуан-Карлос Муниц ясси суратлардан фойдаланиб, чақалоқ органларининг 3D-моделини ясади ва уни Sketchfab ёрдамида iPhone’га юклади. Шифокор смартфонни Google Cardboard кўзойнагига жойлади ва шу тариқа, операциядан икки ҳафта аввал чақалоқ органлари тузилишини батафсил ўрганиб чиқди.
Операциянинг ўзини декабрь охирида етти соат давомида ўтказишди, у муваффақиятли кечди.
Изоҳ (0)