Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Instagram’даги саҳифасига овчарка зотига мансуб ит билан ўтказган машғулоти видеосини жойлади.
«Энг зўр машғулот» деб номланган видеода футболчи кичик тўп билан машқ қилаётгани, ит ундан тўпни олиб қўйишга уринаётгани, бу вақтда эса футболчи уни чаққон алдамчи ҳаракатлар билан чалғитишга ҳаракат қилаётгани тасвирланган.
Опубликовано Шуҳрат Шокиржонов 10 января 2016 г.
Изоҳ (0)