Эронда футбол бўйича миллий терма жамоа дарвозабони Соша Маканийнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига юзи беркитилмаган аёллар билан тушган сурати жойлаштирилганлиги учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Футболчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини ёвуз ниятли кимсалар бузиб кириб, суратни жойлаштиргани маълум қилинмоқда. Дарвозабон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 4 январь куни қўлга олинди.
Тергов якунлангунча Маканий турмада қолади. Айбловчи томон бу каби суратлар «жамиятда коррупция ва бузуқликнинг кўпайишига йўл очиб беради», деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)